11 November 2014
23:21 - Ўзбек-қирғиз чегарасида отишма содир бўлди
Ўзбекистон МХХ Давлат чегараларини муҳофаза қилиш қўмитаси 10 ноябрь куни икки нафар Қирғизистон фуқароси “Hyundai Porter” русумидаги иккита юк машинасида контрабанда юкни қирғиз-ўзбек чегараси орқали олиб ўтмоқчи бўлганида отишма содир бўлгани ҳақида хабар қилди. Маълум бўлишича, Қирғизистон фуқаролари транзит йўли четида тўхтаб, машиналардан юкни тушираётган бўлган. Ўзбекистон чегара отряди хизматчилари қирғизистонликларни қўлга олишга уринган, улар қаршилик кўрсатган ва ўзбек чегарачилари қурол ишлатган

Отишмада яраланган қирғизистонликлардан бири Водил аҳоли пунктидаги касалхонага келтирилган, шериги эса “Айрибас” ўтиш пунктида қирғизистонлик чегарачилар томонидан ушланган. Қирғиз томони эса ўзбекистонлик чегарачиларнинг Қирғизистон фуқароларига нисбатан қурол қўллагани, унинг келишувларга мувофиқ эмаслигини иддао қилмоқда.