11 November 2014
22:48 - Япония ҳукумати Ўзбекистонга 760 миллон АҚШ доллари миқдорида кредит ажратмоқчи
Мамлакатимизда энергетика соҳасини ривожлантириш учун япон ҳукумати 760 миллион доллар миқдорида қарз беради. Бу борада Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар, сармоя ва савдо вазири Элёр Ғаниев ва Япония ташқи ишлар вазири ўринбосари Кэнтаро Соноура билан кеча, 10 ноябрда бўлган учрашувда келишилган. Бу маблағ Тепақўрғон иссиқлик электр станцияси ҳамда Тошкент ТЭЦини қуриш юзасидан лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Кэнтаро Соноуранинг Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов томонидан ҳам қабул қилингани ҳақида ёзди, аммо тафсилотларни очиқламади.