11 November 2014
22:30 -
Маданият ва спорт ишлари вазирлигига янги раҳбар тайинланди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан Баҳодир Аҳмедов Маданият ва спорт ишлари вазири вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Бир мужддат аввал бу лавозим эгаси Минҳожиддин Мирзо лавозимидан четлатилганди. Маҳаллий газеталарнинг маълум қилишича, Баҳодир Ахмедов бунгача Меҳнат вазирининг ўринбосари, Касаба уюшмалари Федерайцияси раҳбари муовини ҳамда “Ўзбекнаво” гастрол концерт бирлашмаси раҳбари лавозимларида ишлаган.
Баҳодир Ахмдовнинг каръерасига эътибор қаратилса, мамлакатдаги кадрлар сиёсатининг аянчли манзараси намоён бўлади. Яъни, кечаги касабачи бугун маданиятни бошқаради. Эртага балки энергетика, кейинроқ ташқи ишлар маҳкамасига бошлиқ бўлса ҳам ажабмас. Ҳа, Ўзбекистонда шахснинг мутахассислиги, профессионализм муҳиммас, унинг ўзи, кимлиги, эҳтимол кимнинг одами экани муҳим, дейди мухбиримиз.