11 November 2014
10:36 - Ўзбекларнинг ерини қозоқлар қирғизларга бериб юборибди, бизга нима?
Қозоғистонннинг расмий давлат ахброт агентлиги Казинформ “VIII асрда Тараз яқинидаги Талас жанги турк цивилизациясининг ривожланиш йўлини белгилаб берди” номли мақолада “жамбуллик таниқли тарихчи” деб танитилган Такен Молдакинов билан суҳбатни бугун эълон қилди.

Суҳбат 751 йили Тараз шаҳри яқиндида бир тарафда хитойликлар иккинчи тарафда маҳаллий трклар билан уларга ёрдамга келган араблар ўртасида бўлган тарихий жанг атрофида бўлган. Такен Молдакинов у пайтда қозоқлар кўчманчи халқ бўлгани, ҳозирги ўзбеклар ўша пайтдаги ўтроқ туркларнинг авлоди эканлигини тилга олмайди. У умуман қозоқ ва ўзбек сўзларини ишлатмасдан, бу минтақаларда хитойлар ҳукмронлигига чек қўйилиб, бу ерларга араблар тарафидан ислом динини олиб кирилишига йўл очган бу тарихий жангни қозоқлар тарихининг саҳифасидек, қозоқ давлатчилиги ўша пайтлардан бери давом этиб келаётгандек қилиб кўрсатишга ҳаракат қилади.

Аслида, ундай бўлмаган. Ўша пайтда номи Шош бўлган Тошкентнинг турклари, улар ҳозирги ўзбекларинг аждодидир, арабларни ёрдамга чақириб, Шош хони Мохадуни ўлдирган хитойликлардан ўч олиш олиш мақсадида Тараз шаҳри яқинида хитойларни яксон қилганлар. Ростдан ҳам, шундан кейин хитойликларнинг Марказий Осиёдаги ҳукмронлигига чек қўйилган, арабларнинг мавқеи кучайган, бу ерларга Ислом кириб келган.

1856 йили ўзбеклар Тараз шаҳрининг номини Қорахоннинг хотирасига Авлиёота деб ўзгартирганлар. Россия Марказия Осиёни босиб олгандан кейин 19 асрнинг охирги йилларида ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш натижаларига кўра, Тараз аҳолисининг сал кам 90 фоизи ўзбек бўлган. Аммо, кейинчали Москва бу ерларни Қозоғистонга берган. Қозоқларни Авлиёота номини 1936 йилда ўзгартириб, уни Қозоғистон Компартиясининг биринчи котибининг фамилияси билан Мирзоян деб атадилар. Бироз ўтмай Мирзоян халқ душманига чиқарилгач, шаҳарга Жамбул номини бердилар. 1997 йилда эса, шаҳарга Тараз номи қайтарилди.

Такен Молдакинов гапларидан яна шу нарса мълум бўладики, ўша 571 йили жанг бўлган жой Қозоғистон ва Қирғизистон чегарасида бўлиб, шу пайтгача икки тараф ҳам унга эгалик қилиш учун интилган, аммо, Остонада имзоланган делимитация шартномаси бўйича Қирғизистонга 2001 йили расман, бу йил эса амалда бериб юборилган. Энди у жанг жойлари Қирғизистоннинг Талас вилоят Талас туманида.

Аммо, ўзбекларнинг бунақа майда-чуйда нарсалар билан иши йўқ. Бизга ош ейиш ва туалетга бориш тақиқланмаса бўлди. Таласу Тараз билан нима ишимиз бор?