10 November 2014
22:51 - Германия вазири: Биз ҳам Қозоғистон каби бўлишнини истаймиз

Бугун Остонда ўтказилган Қозоғистон-Гемания бизнес кенгашининг VII мажлисида иштирок этган Германия Ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер икки мамлакт ўртасида катта фарқлар ҳам борлигини гапириб, умумий жиҳатлари кўплигини ҳам урғулабди. Бу ҳақда хабар берган Казинформ агентлиги Германия вазирининг қуйидаги сўзларини келтиради: “Биз учун муҳим бўлгани шундаки, Қозоғистон Марказий Осиёда ўзига яраша барқарорлик якоридир, биз ҳам Европада шунақа якорь бўлишни истаймиз.”

Ўзбекистонга келган чет эллик меҳмонлар ва ҳатто сиёсий арбоблар 100 грамм коньяк ичтирилгандан кейин, Ўзбекистон ва Ислом Каримни кўп мадҳ этишини биламиз, дейди мухбиримиз. Аммо, Германия вазири бу гапларни мажлисда айтган. Унинг Европада Қозоғистон каби бўлиш орзулари ҳақида гапиришини оғиздан чиқиб кетган сўзлар деб бўлмайди.