
Яқинда одамбошли ғайриоддий қўзичоқ билан ўзбекистонликларни ҳайратга солган жиззахлик фермер шу кунларда эътибордан четда қолди. Чунки, Андижон вилояти Олтинкўл тумани «Маданий меҳнат» маҳалласида яшовчи Муҳаммадзулун Турғунов ўз ҳовлисидан тутиб олган икки бошли илон маҳаллий шов-шув талабларнинг диққат марказига айланди.
Маълум бўлишича, икки бошли илоннинг узунлиги 30 сантиметрлар атрофида бўлиб, жуда ҳаракатчан, қизиғи, унинг ҳар иккала бошидаги тиллари билан бир хил. Муҳаммадзулун ака эса деҳқончилик билан шуғулланади. У киши ноёб жонзотни банкага солиб, унинг ичига озиқлантириш мақсадида ун солиб қўйибди.
“Тўғриси, ҳайвонлардан сигир, қўй ва бошқа уй ҳайвонларини қандай овқатлантиришдан хабарим бор. Лекин, ҳеч илон боқиб кўрмаганлигим учун уни қандай озиқлантириш менга муаммо туғдирмоқда. Бу топилмани илм эгалари бўлган биологлар олиб кетиб, жиддий ўрганиб чиқсалар яхши бўларди” дейди деҳқон. Аммо илм-маърифат ўлган бу юртда илонни илмий ўрганишга талабгорлар ҳали чиқмаяпти.
Икки бошли илонни илмий ўрганиш ҳам муҳим, аммо, асосий эътиборни бошқа нарсага қаратиш керак, дейди мухбиримиз.
Бу табиат мўъжизаси эмас, инсонлик сифатини йўқотиб икки бошли бир нарсаларга айланаётган ўзбекларга сигналдир. Қаранг, Исломнинг тикланиш йилларида ҳам, ҳозир ҳам, ўзбеклар ҳамма мусулмонлардан кўпроқ мусулмонлик қиладиган бўлиб қолдилар. Ҳар қадамда бўлар бўлмас нарсага кафтини очиб “Оллоҳу акбар” деб номигагина айтиб қўяверадиган бошқа мусулмонлар йўқ бу дунёда. Одам ўлганда унинг 3-чи куни, 7-чи куни, 20-чи куни, 40-чи куни деб, ўлган одамни ҳам бироз эслаб, аммо асосан овқат ейишдан иборат маросимлар қилаверадиган бошқа мусулмонлар йўқ бу дунёда. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин.
Аммо, имон борми? Имони бор ўзбек мусулмонларини бармоқ билан санаш мумкин. Номигагина мусулмон бўлган қирғиз фашистлари ҳар куни 5 маҳал намоз қиладиган ўзбекларни қирғин қилганда, тириклайин ёққанда, ҳижобли ўзбек аёлларини подалашиб зўрлашганда ҳозир ўзини Шайҳ деб айтаётган Муҳаммадсодиқ Муҳамадюсуф қаерда эди? Ўзбекистон мусулмонлар идораси қаерда эди? Миллионлаб ҳар куни 5 маҳал намоз қиладиган Ўзбекистон мусулмонлари қаерда эди? Чўчқахонада эдилар. Улар мусулмонми ўзи? Йўқ. Улар намоз ўқиш ва ош ейиш билан овора бўлган пода. Буларда имон борми? Йўқ ва йўқ.
Бир оғиз қилиб айтсак, ўзбеклар икки бошли бир нарсаларга айландилар. Икки бошда иккита тил ҳам бор, ташқи кўриниши бир хил, аммо, бир бошлари фақат “Оллоҳ” дейди, иккинчиси фақат “Овқат” дейди ва овқат ейди.
Оллоҳ шуларга имо қилиб ва ўзбекларни ақл-ҳушларини жойига келтириш мақсадида, Ўзбекистонга икки бошли илонни ваҳий/сигнал сифатида юборгани шубҳасиздир