
Ўзини Фейсбукда Mengli Karimova деб танитаётган аёл, қайси саҳифадалиги ҳам ҳозир эсимда йўқ, менга қарата “Сен ўзинг ким бўлибсан, миллат ва мамлакат учун нима қилдинг?” сўзлари ҳам бор постинг қўйибди.
Авваллари ҳам кўп марта айтганимдек, эртага 26 йил бўладики, Ўзбекистоннинг сиёсати ичидаман. Юзта одам ўзини чидолмасдан осиб қўйса ҳам айтаманки, Ўзбекистон сиёсатида марказий роль ўйнамоқдаман. Аммо, СССР замонида КГБнинг, ҳозир номини ўзгартириган бўлса ҳам, аслида ҳали ҳам Лубянкага хизмат қиладиган МХХнинг назорати остида бўлган Ўзбекистон ахборот воситаларида 1-2 мартагина номим чиққан, холос. Тамомийла МХХ назорати остида ишлаб, Ўзбекистоннинг глобал муаммоларини умуман тилга олмайдиган, майда-чуйда бозордаги гаплар даражасидаги мавзуларни ёритиш билан машғул бўлган ББС ва Озодлик радиосининг ўзбек хизматларида ҳам мени номим умуман тилга олинмайди.
Шу сабабдан Mengli Karimova кабилар мени билмаганларидан ҳайрон бўлмаслик керак ва бўлмасдим ҳам. Аммо, бу аёл эртаю кеч Фейсбуда ҳаёт кечирар экан. Фикрлаш даражаси - бозордаги пистачка сотувчи аёлларники билан бир хил. Ўзбек миллатининг аҳволи, Ўзбекистон давлатининг аҳволидан мутлақо хабари ҳам йўқ, ҳеч нарса билан иши ҳам йўқ. Иши бўлса эди, “Ҳаракат” сайти борлигини билган, бу сайтдаги Ўзбек миллати ва Ўзбекистоннинг аҳволи билан боғлик материалларни кўрган бўларди. Яъни, у ўзбекларнинг мен айтаётган қорамоли, агар у ўзини зиёли деб ҳисобласа, типик чўчқасидир.
Ҳозир Ўзбекистон аҳолисининг ҳам, зиёлиларининг ҳам мутлақо кўпчилиги айнан шу ҳолда экалигини ҳисобга олиб, ўша Менгли Каримовага экспромт билан, бунинг устига ўзим танлаган шок терапияси усулида (фикрларни атайлаб ўта қўпол, аммо кўпчиликниннг эътиборини ўзига тортадиган усулида) ёзилган жавобимни кенгроқ тарқатишга қарор қилдим.
Ҳаммани эътиборини бир нарсага қаратмоқчиман. Мен ўтган 26 йил ичида юзлаб мақоллар ёзганман, жуда кўп интервьюлар берганман, “Ҳаракат” Агантлигининг саҳифаларида ва “Ҳаракат” журналининг қоғозда чиққан 70 та сонида таҳририёт номидан минглаб қисқа лавҳалар ёзганман. Ҳаммаси ўта нозик тил билан ёзилган.
Аммо, бир ҳовуч қирғиз фашистлари Ўзбекни тириклайин ёқиб, Ўзбек аёлларини (уларнинг ичида хотинлар ҳам, ёш-ёш қизлар ҳам бор эди) подалашиб зўрлаб, 3 кунда 300 Ўзбекни ваҳшийларча ўлдириб, бунинг устига ўша кунги воқеалар бўйича асосан ўзбекларни жазолашганда, жаҳон бўйича сони 30 миллиондан ошиб кетган ўзбеклар (бирликчилардан ташқари) ҳамма тешикларини қисиб ўтирганларидан кейин (БМТга йиғи-сиғи билан хат ёзган ва Швецияда пикет қилганлар ҳам асл моҳияти билан ўша қисиб ўтирганлар қаторида) Ўзбек миллат сифатини йўқотиб бўлганини тушундим. Уни қайтадан миллат қилиш учун юз йиллар кераклигини тушундим.
Яна тушундимки, 4 йиллик тажрибам кўрсатаётгандек, амин ҳам бўлдимки, Ўзбекнинг бошига шок терапияси усуллари шаклида ишлатилаётган оғир сўзлар билан урибгина, уни ўзига келтириш ва кўзини очиб, қайтадан миллат бўлиш йўлига ўтишга зўрлаш мумкин. Ҳа, гап айнан зўрлаш ҳақида кетмоқда. Бу аҳволдаги подани чиройли насиҳатомуз гаплар билан ўзига келтириб бўлмайди. Мусо пайғамбар шу каби нарсаларни тушунгани учун қуллар психологисига тушиб бўлган яҳудийларни 40 йил атайлаб, бир авлод ўлиб кетгунча, чўлларда айлантириб юрган.
Бу кириш сўзини ёзишимдан мақсад – ўта қўполлигимнинг (аслида, бу – мен онгли равишда мажбуран танглаган шок терапияси усулининг кўринишидир) сабабаларини ҳақиқий ўзбеклар, бундан ҳам муҳими, ҳақиқий ўзбек зиёлилари тушунишлари лозимлигини таъкидлашдир.
Мана ўша Менгли Каримовага жавобим. Яна қайтариб айтаман, менинг жавобим ҳозир ўзбекларнинг кўпчилигини ташкил қилувчи ҳамма Менгли Каримова кабиларга тегишли. Айнан шу сабабдан уни сайтимизда эълон қилишдан фойда бор деб ҳисобладим.
* * * * *
Эй, аҳмоқ, Mengli Karimova, нималар деб алжираяпсан? Жиддий одамлар жиддий фактлар билан гаплашади. Ўзбекистон учун қилган ишларим бўйича китоблар ёзилади, кинолар қўйилади. Бу ерда қисқа қилиб айтишга ҳаракат қиламан.
Ислом Каримнинг қаршилигига қарамасдан Ўзбек тилини давлат тили қилдим. Табиий, бирликчилар билан бирга. Ислом Каримнинг қаршилигига қарамасдан Ўзбекистонни мустақил қилдим, табиий бирликчилар ва бутун СССР республикаларидаги халқ ҳаракатлари ва фронтлари билан биргаликда.
Ўзбекнинг аҳволига ва Ўзбекистоннинг ҳозирги аҳволига диагноз қўйдим, "Ҳаракат" билан биргаликда. Ўзбеклар миллат сифатини йўқотди. Ўзбекистондек давлат эса, ўз иқтисодининг кучи билан Қозоғистондан 8-10 баравар орқада эканлигини биз очиб бердик. Ўртача ойликда ҳам шунча орқадалигимизни, қозоқларда ўртача ойлик 700 доллар атрофида, биза 80 атрофида эканлигини биз очиб бердик. Ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош олишини биз исботлаб бердик. Сен қорамол ҳаромийлар бунақа нарсаларни ҳатто тушунмайсанлар.
Бу аҳволдан чиқиш йўлларини ҳам кўрсатдик. Мана сен қорамолларни умриларингда биричи марта миллат ва давлатнинг глобал муаммолари борлигига қаратмоқдаман. Сенлар қуёш ботди, қуёш чиқди, уни соғиндим, буни соғиндим каби аҳмоқона гаплар билан Фейсбукни ҳам ахлатхонага айлантириб бўлдиларинг. Ўзбекистонни қайтадан оёққа турғазишни сен қорамол ва чўчқаларни одам қилишдан бошлаяпман. Истасларинг ҳам қиламан, истамасаларинг ҳам. Ислом Карим истамаса ҳам ўзбек тилини давлат тили, Ўзбекистонни мустақил давлат қилганим каби.
Ақлинг яна ҳам яхшироқ ишлашга бошлашини истасанг "Ҳаракат" сайтига (www.harakat.net) кириб у ердаги мисли кўрилмаган савиядаги ва масштабдаги материалларни ўқи. Ўшанда қорамол эканлигингнии ўзинг ҳам тан олишга бошлайсан. Ҳа, бўшашма, қорамоллар.