10 November 2014
16:17 - “Қора бозор”да АҚШ долларини жиловлаб бўлмаяпти
Бугун Ўзбекистон “қор бозор”ларида АҚШ валютасининг курси мустақиллик йилларидаги рекордни янгилади. Бугун саррофлар АҚШ долларининг 100 талик купюрасини 341 000 сўмгача харид қилишди. АҚШ долларига эҳтиёжманд бўлган кишилар эса саррофлардан уни 345 000 сўмга сотиб олишмоқда. Эртага бу кўрсатгичнинг яна ҳам ошиши кутилар экан, саррофлар АҚШ долларининг ўзанидан чиқиб кетаётганини Россиядаги рубль инфляцияси билан боғлашмоқда.

Шунингдек, бугун Ўзбекистон Марказий Банки 11 ноябрдан бошлаб хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари 4 сўм 25 тийинга қимматлашиб, 2 392 сўм 50 тийинни такшил этаётган бўлса, 1 евро 35 сўм 86 тийинга арзонлашиб, қиймати 3 006 сўм 29 тийинга тенг.

Айни вақтда, Россия рубли арзонлашишда давом этмоқда - янги курсга кўра, 1 рубль 6 сўм 94 тийинга арзонлашиб, 49 сўм 97 тийинга тенг бўлиб турибди. Бир ҳафта аввал рубль 56 сўм 91 тийин эди.