
Қозоғистон ва Қирғизистон президентлари Нурсултон Назарбой ва Алмазбек Атамбаев кеча Остонада Давлатлараро Олий Кенгашининг 4-чи йиғилишини ўтказишди. Қозоғистон Президенти қирғиз ҳамкасбини 1 даражали “Дўслик” ордени билан мукофотлади, Қирғизистоннинг ривожаланишини қўллаб-қувватлаш учун $100 млн ёрдам пули берилишини эълон қилди.
Қирғизистон ҳам бўш келмади, Алмазбек Атамбаев Қозоғистонни сув билан таъминлаб туришга ваъда берди.
Йиллик Ялпи Ички Маҳсулотининг ҳажми $250 миллиардга яқинлашиб қолаётган Қозоғистон учун $100 млн арзимаган нарса, аммо Қирғизистон учун жуда катта ёрдам. Алмазбек Атамбаевнинг қуйидаги сўзлари чин кўнгилдан айтилганига шубҳа йўқ: “Биз ҳам Евросиё Иттифоқига кирамиз. Албатта, Қозоғистоннинг ортиқча пули йўқ, аммо бизга $100 млн бермоқда. Буни қардош мамлакатдан бошқаси қилмайди”.
Ўзбекистоннинг аҳолиси Қозоғистондан 2 бараварча кам бўлишига қарамасдан, бизда Ялпи Ички Маҳсулотининг ҳажми $50 миллиарддан эндигина ошди, дейди мухбиримиз. Демак, киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича қозоқлардан 10 бараварча орқадамиз. Қирғизистонга истасак ҳам $100 млн беролмаган бўлардик.
Яхшиямки, бир маҳаллар Ислом Каримнинг қизи Фуҳуша бор эди. У бир олганда 300 миллиондан ортиқ пора олиб турарди, масалан, Швециядан олган. Уни уй қамоғига ташлагандан кўра, ундан шунақа ишларда фойдаланиш яхшимасмиди?