07 November 2014
22:17 -
АҚШ Суриядаги яна бир террористлар гуруҳини ҳаводан бомбалади, Ироққа 1,5 минг аскар юбормоқчи, Ислом Карим қаерда?

Хуросан гуруҳи Ал-Қоида билан боғлик бўлиб, у Ғарб учун ИШИДддан ҳам таҳликали эмиш. ИШИДнинг ҳам, Ал-Қоиданинг ҳам асосий мақсади мусулмон мамлакатларидаги дунёвий режимларни йиқитиб, исломий давлатлар қуриш ва уларни Халифаликка бирлаштириш.
Бугун АҚШ Президенти Барак Обама 1,5 мин аскарини Ироққа жўнатиш тўғрисида буйруқ бергани ҳам ахборот агентликлари тарафидан хабар қилинди. Табиий, улар ИШИДга қарши ўзлари уришмайдилар, расмий Ироқ армиясига ёрдам берадилар, Ироқ аскарларини ўқитадилар.
Бу факт ҳам кўрсатмоқдаки, ҳозир ИШИД Ад-Қоидадан ҳам, демак, Хуросан гуруҳидан ҳам кучли. Шу сабабдан, нима учун Ғарб ўзи учун Хуросанни ИШИДдан хавфлироқ деб ҳисоблашини ҳозирча тушуниш қийин.
Яна бир тушуниб бўлмайдиган нарса шундан иборатки, Ғарб нима учун бу террористлар билан урушга кирмоқда? Ахир Ўзбекистоннинг Ислом Карим деган Президенти бор. У ҳамма жойда ҳамма муаммоларни тинч йўллар билан ҳал этиш керак ва мумкинлигини тўтиқушдек такрорлайди.
Такроралашдан чарчамаяптими, демак, ҳамма муаммоларни тинч йўллар билан ҳал қилишни билади. Уни ўша ИШИД ва Хуросанчилар олдига юбориш керак. Ана шунда, ҳамма нарса тинч йўллар билан битади, тамом–вассалом. Унинг исми ҳам Ислом эканлиги террористларда унга нисбатан ишонч туёғуси уйғотиши ҳам шубҳасиз.