07 November 2014
09:43 - ХАМАС Филистин халқини жума номозидан кейин Исроил чегарасига юриш қилишга чақирди
Маълумки, исроилликлар сўнгги кунларда Қуддуснинг марказида жойлашган ал-Акса масжидининг тагидаги Соломон ибодотхонаси ва яхудийларнинг муқаддас “йиғлаш девори” билан боғлиқ археологик текширишлар ўтказиш баҳонасида масжиднинг одатдагидек ишлашига йўл бермаётган эдилар. Кеча масжидга 1967 йилдаги Исроил-Араб урушидан кейин биринчи марта Исроил аскарлар этиклари билан кирганлари айтилди.

Мусулмонларнинг учинчи муқаддас ибодатхонаси ҳисобланадиган ал-Акса масжиди атрофида бўлаётган воқеалар катта қон оқишига сабаб бўлиши мумкин. Бугун ХАМАСнинг чақириғи билан жума номозодан кейин катта намойишлар бўлса, қон бугуноқ тўкилишининг эҳтимоллиги катта.

АҚШ анчагина юмшоқ шаклда Исроилни бу масалада қоралади. Аммо, Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон Исроилни ваҳшийликда ва пасткашликда айблади.