07 November 2014
08:04 - Туркия Президенти Туркманистонга кетди
Бу мамлакатнинг ахборот воситалари Президент Ражаб Эрдўғон кеча кечқурун Анқардан Ашхободга учиб кетганини хабар қилдилар. У билан бирга турмуш ўртоғи Эмина Эрдўғон ҳамда Иқтисодиёт вазири Ниҳот Зейбекчи ва Миллий таълим вазири Наби Овчи кетишгани ҳам хабарларда айтилади.

Лекин хабарларда Ражаб Эрдўғоннинг президент бўлгандан кейин Туркманистонга қилаётган биринчи зиёратига оид бошқа тафсилотлар йўқ. Икки мамлакат президенти учрашиб, ўзаро алоқаларни ривожлантириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишлари, икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши айтилади, холос. Ҳатто, сафарнинг мақоми ҳам тилга олинмайди.