06 November 2014
08:48 - Ойлардан бери Туркияда 1,6 миллион суриялик қочқин яшамоқда, Ўзбекистон қирғизистонлик 100 минг ўзбек қочқинни 10 кунда ҳайдаб чиқарганди

Сурияда Башар Асад режимига қарши кураш тўғридан-тўғри қонли урушга айланганига 3,5 йил бўлмоқда. Ўша пайтдан бери ўн минглаб сурияликлар, улар асосан араблар, Туркияга қочиб келмоқдалар. Уларнинг сони 1,6 миллионга етганига ҳам ойлар бўлди.

Кеча мамлакат парламенти – Туркия Буюк Миллат Мажлисининг План ва Бюджет Комиссиясида нутқ сўзлаган Бош вазир ўринбосари Нумон Қуртулмуш шундай деди: Туркияда 1 млн 600 минг Суриялик қардошларимиз бор. Уларнинг 1 млн 73 минги рўйхатга олинган. Иншаллоҳ, йил охиригача уларнинг ҳаммасини рўйхатга оламиз. Сурияликлар бизда бир неча ой қоладилар ва кейин кетадилар деб ўйлагандик. Аммо, 3,5 йиллик уруш битмаяпти, қочқинлар шу ерда қоладиганга ўхшайдилар (Табиий, уруш битгунча қолиш ҳақида гапирилмоқда - "Ҳаракат").”

Қаранг, Туркия 1,6 миллон суриялик қочқинга бошпана берди. Уларнинг мутлақо кўпчилиги чодирларда яшайди.

Энди эслайлик, 2010 йили июнь ойида қирғиз фашистлари ўзбекларни қирғин қилшга бошлаганда, сал кам 100 минг ўзбек, асосан аёллар ва болалар, Ўзбекистонга қочиб келишди. Аммо, Ислом Карим режими уларни 10 кун ўтар-ўтмас ҳайдаб чиқарди.

Турклар араб қочқинларига қучоқ очдилар, биз ўз ўзбекларимизга очолмадик. Чунки, бу режим тожикларникидир, уларни ўзбекнинг тақдири қизиқтирмайди.