06 November 2014
07:22 - Покистонда насроний эр-хотин янги туғилган чақалоғи билан линч қилинди
Оломон тарафидан кимнидир терговсиз ва судсиз осиш Ғарбда “линч” дейилади. Ҳозир “линч” деганда фақат осиш эмас, ҳар қандай шаклда ўлдириш тушунилади.

Шу кунларда Покистоннинг Панжоб вилоятининг Кот Радҳа Кишан деган жойида Шаҳзод исмли насроний ва унинг хотини ҳамда уларнинг янги туғилган чақалоғи оломон томонидан гўёки “Шаҳзод Қуръонни ҳақорат қилди дея” линч қилингани жаҳон ахборот воиталари тарафидан билдирилди. Бу воқеа бўйича 43 киши ушланибди.

Покистон Президенти Наваз Шериф бу воқеа бўйича баёнот бериб, жиноят қилганлар авф этилмаслигини айтар экан, аслида Шаҳзод Қуръонни ҳақират қилмагани, у бировга қарзини тўламаганидан чиққан муаммолар туфайли ўлдирилганини ҳам айтган.

Маълум бўлишича, Шерзодга қарз бериб, уни ололмаётган киши ғишт пишириш корхонасининг эгаси экан. У ўз ишчилари билан жомедаги номоздан кейин халққа мурожжат қилиб, Шаҳзодни Қуръонни ҳақорат қилгани учун линч қилишга чақирибди. Оломон Шерзоднинг уйига бориб, унга қўшиб хотини ва янги туғилган чақалоғини ҳам ўлдирибди. Кейин мурдаларни ғишт пиширадиган жойда ёқишибди. Қанчалик осон, уч одамни ўлдириш ва ёқиш!

Сўнгги йилларда Покистонда Қуръонни ҳақорат қилишда айблаб, анча-мунча одам суднинг қарори билан қатл этилган. Баъзида судсиз линчлар ҳам бўлиб турар экан. Панжобда бўлгани каби.