
Лондонда инглизчада чиқадиган Financial Times газетаси асосан бизнес ва иқтисодга оид мавзуларни ёритади, аммо бошқа мавзуларни ҳам унутмайди. “Москва яна қримтатарларини таъқиб қилмоқда, тарих қайтарилмоқда” номли мақола бунинг яна бир исботидир.
Мақолада қримтатаралрининг қисқа тарихи, депорация қилиниши, ҳозир Қрим руслар тарафидан босиб олингандан кейин, уларни таъқиб қилиш қайтадан бошлангани гапирилади. Узоқ йиллар олиб борилган курашдан кейин 1993 йили Қримга қайтиб келган қримтатарларининг миллий лидери Мустафа Жамил ўғли энди ҳеч қачон ўзи ва оиласи аждодларининг еридан кетмасликка қасамёд қилганини эслатади.
Мақола муаллифи Мустафа Жамил ўғли билан ҳам кўришган. У киши ўз халқига қарши босимлар бошланганини айтар экан, қримтатарларини депортация қилишганда ўз бувисига юкларини йиғиштириш учун 10 дақиқа беришганини эслайди ва ҳозир қримтатараларини уйларида, кўчаларда, аммто масчитлардан ушлаб кетишаётгани, баъзилари шундан кейин ғойиб бўлиб, баъзиларининг мурдаси топилаётганини гапиради. Унинг ўзини ва Қримтатар Халқ Мажлисининг раҳбари Рефат Чубаровни Қримга киритишмаётганини эслатади.
Мақола муаллифи Қримда ҳам бўлган. У ердаги қримтатарлари ҳам аҳвол шундайлигини айтишган. Шундай бўлса ҳам расмдаги каби чиқишлар бўлмоқда.
Қримтатарлари ичида хоинлар ҳам йўқ эмас. Масалан Қримтатар Халқ Мажлисининг собиқ аъзоси Ремзи Илясов Россиянинг сиёсатини қўллаб-қувватламоқда. Шунинг учун уни Қрим парламентинининг вице-спикери қилиб қўйишган. У газета мухбири билан суҳбатда Украина қримтатарлар учун ҳеч нарса қилмаганини, Россия таркибида ҳали кўп нарсаларга этишишлари мумкинлигини гапирибди. Аммо, ҳозирча ҳеч нарса йўқ.
Бу ердаги қримтатарлари ёшлар радикаллашиб бораётгани, улар кескин ҳаракатлар бошлаши мумкинлигини ҳам таъкидлашибди.