05 November 2014
23:15 -
“Ўзбекэнерго” ширкати Жаҳон Банкидан 60 миллон АҚШ доллари кредит олади
Ўрисларнинг РИА-Новости агентлигига кўра, “Ўзбекэнерго” давлат акциядорлик компанияси келгуси йилнинг биринчи кварталида Жаҳон Банки томонидан ажратиладиган 60 миллон АҚШ долларига тенг кредитни ўзлаштиради. Мазкур кредит маблағи Қамчиқ довони орқали ўтказилаётган темир йўлини электрлаштириш, 110/220 кВ кучланишга эга бўлган линиялар ўтказиш учун ишлатилади. Шунингдек, Тошкентни водий билан боғловчи темир йўл ёқаси инфраструктурасини яратиш, ободонлаштириш мақсадларига Жаҳон Банки тизимига кирувчи Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт Банки маблағлари ҳам тикилади.
Хитойнинг China Railway Tunnel Group ширкати томонидан бунёд этилаётган 130 километрлик “Ангрен-Поп” темир йўлининг умумий қиймати 1,7 миллиард АҚШ долларига тенг бўлиб, унинг 455 миллони хитойликлар, қолгани халқаро ва маҳаллий молия институтлари зиммасига тўғри келади. Мазкур лойиҳа 2016 йилда фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.