05 November 2014
22:54 -
Кейинги ҳафтада Ўзбекистонда ҳам амнистия эълон қилиниши мумкин
Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг навбатдаги ялпи мажлиси жорий йилдаги энг сўнги ялпи мажлис бўлиб, у кейинги ҳафтада чақирилиши мумкин. Одатда Сенатнинг ялпи мажлислари декабрь ойининг биринчи ярмида ўтказиларди. Аммо жорий йилнинг 21 декабрь куни Қонунчилик палатасига сайловлар бўлиб ўтиши муносабати билан ялпи мажлис ўтказилиш санаси вақтлироққа белгиланган. Қонунчиликка кўра, 16 ноябрь куни депутатликка номзодларни рўйхатга олиш якунланади ва номзодларнинг сайлов кампанияларига старт берилади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Сенатнинг ялпи мажлиси 13 ноябрь кунига белгиланганлигини ва мазкур мажлисда сенатнинг Амнистия ҳақидаги қарор чиқарилишини тахмин қилиш мумкин, деб ёзишмоқда маҳаллий нашрлар. “Агарда жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 22 йиллиги муносабати билан амнистия эълон қилинадиган бўлса, унда ушбу амнистия акти 13 ноябрь куни Сенат томонидан имзоланиши мумкин” дейилади хабарларда.
Аммо ҳозирча Сенатнинг 16-ялпи мажлисининг кун тартиби батафсил эълон қилинмаган. Биз учун муҳими эса қамоқларда сақланаётган сиёсий маҳкумлар, фуқаролик жамияти вакилларига ҳам мурувват эркинлари тегиши.