05 November 2014
22:12 - “Гуржилар орзуси” коалицияси парчаланди
Кеча вазифасидан олинган Гуржистон Мудофаа вазири Ираклий Аласания (расмда) раислик қиладиган “Бизнинг Гуржистон – Эркин демократлар” партиясининг мамлакат парламентидаги 10 нафар депутати россиялик миллардер Бидзина Иванишвили тарафидан яратилган “Гуржилар орзуси” коалициясининг фракциясидан чиқди, деб хабар беради Грузия-Online агентлиги. Бу партиянинг вакили сифатида мавжуд ҳукуматда Ташқи ишлар вазири вазифасини бажариб келаётган Майя Панджикидзе ҳам ҳамма ўринбосарлари билан истеъфога кетди. Аммо, Адлия вазири Тея Цулукиани ҳукуматда қолишини билдирди. Сафдошлари унинг партиядаги аъзолигини тўхтатиш қарори олдилар.

Шундай қилиб, бу фракциянинг 150 кишилик парламентда 73 аъзоси қолди. Энди бечора Иванишвили ўз қўғрчоқлари фракциясини кўпчиликка айлантириш учун камида 3 депутатни бошқа фракциялардан сотиб олиши керак. Гуржистоннинг давлат бюджетидан катта бойликка эга бўлган бу миллиардер шундай қилолса керак. Чунки, кўриниб турибдики, пул учун сотилишда гуржилар ўзбеклардан қолишмайди.

“Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат жамиятда хоинларни жазолаш механизмлари яратилмагунча, замонавий демократик давлат яратиб бўлмаслигини гапиради. Демак, у ҳақ.