04 November 2014
20:31 - Россияда фоҳишалик қилаётган 4 нафар юртдошимиз депортация қилинади
Россия Федерациясининг Қорачой-Черкесс Республикаси Черкесс шаҳридаги бр неча сауна ва соғломлаштириш муассасаларида полиция ходимлари махсус рейд уюштириб, 25 нафар фоҳишани қўлга олди. Уларнинг тўрт нафари ўзбекистонлик бўлиб, муайян пул эвазига жинсий хизмат кўрсатиб келган. Қизиғи, қўлга олинган фоҳишалар орасида бир нафар Камерун фуқароси ҳам бор.

Ҳозирда маъмурий тартиблар билан Россия Федерал Муҳожирлик Хизматида тутиб турилган фоҳишаларимизга нисбатан маъмурий жавобгарлик кодекси талабларига мувофиқ иш қўзғатилган. Улар жаримага тортилиб, юртимизга қайтаралиши мумкин.