04 November 2014
19:48 -
“Кафолат” суғурта агентлигига янги раҳбар тайинланди, унинг узоқ ишлашига кафолат йўқ
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қарори билан «Кафолат» давлат суғурта акциядорлик компаниясига Саидолим Насретдинов раис этиб тайинланди. Бош вазир Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган қарор қатор веб нашрлар орқали жамоатчиликка етказилди. Маълум бўлишича, Насретдинов шу пайтга қадар DD General Insurance ширкати Бош директори лавозимини эгаллаб келган.
Манбаларимизга кўра, коррупция ўчқоларидан бири бўлган Ўзбекистондаги суғурта бозорида раҳбарлар узоққа бормайди. Масалан, яқин бир йилда мазкур компаниянинг собиқ раҳбарлари ҳам жавобгарликка тортилган.