04 November 2014
21:41 - Қирғизистонлик ўзбек Қодиржон Ботиров умрбод қамоқ билан жазоланди

Бугун Қирғизистон Республикси Бош прокуратурси шу йилнинг 23 октябрь куни Ўш шаҳар суди Қирғизистондаги ўзбек жамоаси етакчилари Қодиржон Ботиров ва Иномжон Абдурасуловларни 2010 йилдаги қонли воқеаларга алоқадорликда айблаб, сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилгани ҳақида хабар қилди. Прокуратурага кўра, юқорида номлари зикр қилинган шахслар суд томонидан миллий низо ҳамда ўзбеклар ва қирғизлар ўртасида зўравонликлар келтириб чиқарганликда айбдор, деб топилган.

Ҳозирда Швецияда истиқомат қилаётган Ботиров шахси ва унинг ўзбеклар геноциди жараёнида тутган роли жуда баҳсли. Бу ўринда “Ҳаракат” агентлигининг 2010 йил 15 апрелда ёзган “Қодиржон Ботиров эсини йиғиб олмаса ўзбекларга ёмон бўлади” қабилидаги огоҳлантиришларни эслашдан фойда бор. Қирғизистонда вазият қалқиб, миллатлараро нифоқ кучаяётган паллада бу одамнинг қандайдир манфаатлар учун ўйнагани – ўзбекларга қарши геноцидга чақилган гугурт бўлганди, дейди мухбиримиз.

Бошқа тарафдан, бу ҳукм қирғиз фашистлари ҳалигача ўзбекларга қарши бир нарсалар қилишдан ўзларини тия олмаётганлариниг яна бир кўрсатгичидир. Уларни фақат Ўзбекистонгина тўхтатолиши мумкин. Бунинг учун, авваламбор, Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимидан қутилиш керак.