04 November 2014
18:23 -
Швециялик олимлар носвой таркибини аниқлади
Қозоқларнинг Tengrinews.kz агентлиги хабарига кўра, Қозоғистон олимлари шу пайтгача таркиби ўрганилмаган нос маҳсулотни тўлиқ таҳлил қилмоқчи бўлган, аммо лабораторияларнинг ибтидоийлиги туфайли бунинг имкони бўлмаган. Шу боисдан носвой намунаси Стокгольмдаги Жаҳон соғлиқни сақлаш лабораториясига жўнатилди ва ғайриоддий натижалар намоён бўлди.
Масалан, ўзбекларнинг миллий маҳсулотлридан бири бўлмиш носвойда хром, никель, кадмий, қўрғошин ва маргимуш борлигини, ушбу моддаларнинг барчаси мумкин бўлган миқдордан ортиқ эканлиги аниқланди. Чунончи, никель меъёрдан 5,1 марта, хром - 17 марта, қўрғошин 38 марта кўп бўлган, маргимуш эса чайналадиган тамаки таркибида умуман бўлмаслиги керак.
Шунингдек, носвойнинг қўлда, санитария қоидаларига риоя қилинмаган ҳолда тайёрланганидан дарак берувчи турли касаллик қўзғатувчи микроблар топилди. Бундан ташқари, носвой таркибидаги тамакида саратон касаллигини келтириб чиқариши мумкин бўлган моддалар миқдори меъёрдан тўрт марта ортиқ эканлиги аниқланган. Бундай моддалалрнинг шаклланишига имкон яратувчи нитрит-ионлар эса мумкин бўлган миқдордан 91 марта кўп эканлиги маълум бўлибди.
Қозоқ тадқиқотчилари бундай натижалардан сўнг мамлакатда носвойни тақиқлаш мақсадга мувофиқ бўлади, деган хулосага келишибди. Аммо бу маҳсулот Ўзбекистонда қоплаб сотилади, солиқлардан озод қилинган. Мамлакатда эркакларнинг қарийб 30 фоизи чекадиган бу маҳсулотни ишлаб чиқарувчи қўлбола цехлар гурилллаб фаолият юритмоқда. Аммо мутахассислиги стоматолог бўлган Туркманистон Президенти Қурбангули Бердимуҳамедов тахтга келган йилиёқ бу маҳсулотни истеъмол қилишни таъқиқлашга фармон берган. Ўзбекистонда ҳали бери бу муаммо кун тартибига ҳам чиқмаса керак, дейди мухбиримиз.