26 October 2014
17:38 -
Украинада муҳим сиёсий воқеа: Бугун парламент сайловлари бўлмоқда

Марказий Сайлов Комиссиясининг маҳаллий вақт билан соат 14 да (Тошкент вақти билан 17)эълон қилган маълумотларига кўра, ўша пайтгача сайловчиларнинг фақат 20,21 фоизи овоз берган.
Луганск ва Донецк вилоятларининг ҳам Киев назорати остидаги ҳудудларида сайловлар ўтмоқда.
Лекин Одесса ва Черновицк каби тўла Киев назорати остидаги вилоятларда ҳам соат 14 гача 14,45% ва 16,70% сайловчи овоз берган. Юнг юқори натижа Кировоград, Черкасск ва Хмельницкий вилоятларида - 26,25%, 24,95% ва 24,54%.
Олий Радаги 225 депутат кўп мандатли округларда партиялар кўрсатган номзодлардан сайланади. Яна 225 депутат мажоритар система бўйича бир мандатлт округлардан сайланади. Бугунги сайловларда 29 сиёсий партия ва тахминан 3,5 минг мажоритарчи иштирок этмоқда.
Расмда – Президент Петр Порошенко овоз бериш учун сайлов участкасига келди.