23 October 2014
12:43 -
Эронда радикал исломчиларга қарши намойишлар
Бундай воқеани сенсация деса ҳам бўлади. Чунки, бу мамлакатнинг ўзи радикал исломчиликнинг символидир. Айнан шу ерда радикал исломчиларга қарши чиқиш бўлишини тахмин қилиб ҳам бўлмасди.
Аввалги хабарларимиздан маълумки, Эроннинг бир қатор шаҳарларида сўнгги ойларда ўнлаб бир хил воқеалар юз берди. Ҳижобга ўралган бўлса ҳам, сочи кўриниб турган аёлларнинг юзига кислота сепиб кетишди. Кўп аёлларининг кўзи куйди.
Бугунги хабарларга кўра, Эроннинг туристик марказларидан бири бўлмиш Исфохон шаҳрида бир неча минг эркак ва аёллардан иборат намойишчилар радикал исломий гуруҳларни қоралаб, уларга қарши чоралар кўришни талаб қилдилар.
Эроннинг Адолат вазири ва Ички ишлар вазири парламентда чиқиш қилиб, воқеаларни қоралашибди ва аёллар юзига кислота сепганларни жавобгарликка тортиш учун иш бошлангани билдиришибди. Прогрессив дунё қараши билан танилаган Эрон президенти Ҳасан Руҳоний радикал гуруҳларни рағбатлантирувчи қонунлар борлигини қоралаб, уларни ўзгартиришга чақирди. Бундай қонунлардан бири яқинда қабул қилинган бўлиб, унга кўра, жамиятда қабул қилинган одатлар бузилаётган бўлса, ҳар бир одам ўша бузаётганларга қарши бир нарсалар қилиши мумкин.
Ислом радикаллари сочи ҳижоб билан бекитимаган аёлларга дарс бериш учун шу қонундан руҳланиб кислота сепишаётганлари ростга ўхшайди. Демак, Эронда бундай қонунлар йўқ қилинса керак.