23 October 2014
06:22 -
Йиллардан кейин Ғарб Абдураҳим Пўлатни тушунишга бошлабди. Мусулмонлар қачон тушунишга бошлайди?
“Ҳаракат” журналида чоп қилинган мақолалар ва “Ҳаракат” Агентлигининг сайтида эълон қилинаётган бир қатор хабар ва лавҳаларда йиллардан бери бир ғоя олға сурилмоқда. Бу ғояга кўра, Ислом дунёсини ҳозирги қолоқликдан чиқариш, ислом терроризмига чек қўйишнинг ягона йўли – Исломда чуқур ислоҳатлар ўтказишдир.
Ислоҳотларнинг умумий йўналиши ҳам кўрсатилган: Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилиши, Ислом динининг ягона фарзи имон бўлиб, ҳозир фарз деб ҳисобланаётган 5 маҳал номоз, рўза тутиш, Ҳаж қилиш ва закот бериш – бажарилса савоб, бажарилмаса гуноҳ ҳисобланмайдиган амалиётлар эканлиги тан олиниши ШАРТ.
Ҳозир фарз деб ҳисобланаётган 5 маҳал номоз, рўза, Ҳаж ва закотни фарзликдан чиқариш Ислом дунёсининг ички иши. Аммо, Ислом динининг ҳар қандай давлат исломий бўлиб, шариат қонунлари доирасида яшаши кераклиги ҳақидаги ҳозир мавжуд бўлган тушунчаси бутун дунёни қизиқтирадиган унсурга айланмоқда. Чунки, глобаллашув даврида турли миллатлар, турли дин вакиллари борган сари аралашган ҳолда яшамоқда. Одамларнинг кўпчилиги давлат исломий бўлиши кераклиги ҳақидаги талабни қабул қилмоқчи эмас ва ҳеч қачон қабул қилмаслиги кўриниб турибди.
Бунинг сабаби ҳам маълум. Автомобиль - транспорт воситаси, телефон - алоқа воситаси бўлгани каби, давлат - жамиятни бошқариш воситасидир. Бу воситаларнинг биронтаси, принципиал ўлароқ, диний, хусусан, исломий бўлолмайди.
Асосий мавзуга қайтсак, бу ғояни Ислом дини тарихида биринчи бўлиб кўтарган “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлатни тушунаётганлар ҳали камлиги маълум. Бунинг ҳам ҳайрон қоладиган жойи йўқ. Ҳар қандай янгилик одамлар томонидан дарҳол қабул қилиниши қийин. Аммо, жараён олдинга кетмоқда.
Мана жараёнлар олдинга кетаётганини исботловчи яна бир мисол.
Reuters агентлигининг шу йил 7 октябрдаги хабарларидан бирида Германия Канцлери Ангела Маркелнинг ўз мамлакатида яшаётган 4 млн мусулмоннинг Германия жамиятига интеграция бўлиши ҳақидаги баҳслар бўйича айтган қуйидаги сўзлари келтирилади: “Мусулмонлар агар Германияда яшашани исташса, шариатга эмас, мавжуд конституцияга бўйсунишлари шарт.”
Мусулмонлар ичида ақлли одамлар чиқиб, Исломда мен айтаётган ислоҳотларни ўтказишмаса, дейди Абдураҳим Пўлат, аввал ҳам кўп марта айтганимдек, уларни объективликка бўйсунишга мажбур қилишади. Бу Ислом дини тамом бўлди, деганидир. Оллоҳ яратган бу объективликни ўзимиз қабул қилишимиз, бу объективликка ўзимиз ўтишимиз керак. Ана шундагина Ислом дунёсида катта прогрессив ўзгаришлар бошланади, Ислом дунёси қашшоқлик ва қолоқликдан чиқади.