23 October 2014
20:26 -
Президент Ислом Карим 35 нафар миршабни давлат мукофотлари билан тақдирлади
Бугун Ашхабодга кетар чоғида Президент Ислом Карим салтанат осойишталиги тимсоллари деб айтиладиган, аслида эса, халққа зулм ўтказаётган режимнинг зўравонлик қуроли бўлган миршабларнинг касб байрами муносабати билан уларнинг бир қисмини «Меҳнат шуҳрати», II даражали «Шон-шараф», «Дўстлик», «Мардлик» сингари орден ва «Жасорат», «Содиқ хизматлари учун», «Шуҳрат» медаллари билан тақдирлади. Матбуотда эълон қилинган фармонга биноан эндиликда алоҳида ўрнак кўрсатган 35 нафар миршабнинг кўксини давлат мукофотлари безайди.
Ўзбекистон ҳукумати қарорига мувофиқ, 5 йил аввал йилнинг 25 октябри милиция куни деб эълон қилинган ва бу сана миршабларнинг касб байрами сифатида белгиланган. Аммо мустақиллик йилларида уларнинг ҳуқуқ ва ваколатлри, мажбуриятларини акс эттирувчи қонун қабул қилинмади.