23 October 2014
01:37 -
Бу оролчада яшашни истармидингиз?
Ҳа, десангиз ҳам у ерга бориб яшай олмайсиз. Чунки, сиғмайсиз. Футбол майдонининг ярмича келадиган оролчада 1,5 минг киши яшайди. У ерда яшашни истаганлар эса сон-саноқсиз.
Африканинг Виктория оролидаги Мигинго номли бу оролча хариталарда Кения давлатиники деб кўрсатилган, аммо Уганда уни бизники деб иддао қилади. Унча-мунча харитада топиш ҳам қийин бўлган жажжи оролчанинг биттагина жозибали жойи бор. Атрофи балиққа тўла. Оролдагилар балиқ ови билан шуғулланишади, кунига 300 доллар пул топишади. Биронта бостирма қуриш имконияти бўлган жойда бостирма қуриб бўлинган.
Совуқ бўлмайдиган бу жойларда йил бўйи иш бор – балиқ ови. Кечқурунлари ҳордиқ чиқарадиган жойлар ҳам йўқ эмас – бар ва биллиард зали.
Ўзбекистонда иш тополмаган миллионлаб ўзбеклар дунёнинг ҳар бир бурчагига бориб мардикорчлик қилмоқдалар. Ватандошларимиздан баъзилари яқинда Мигинго оролчасигча етиб борса, ҳайрон бўлмаслик керак. Ал Беруний авлодлари ҳамма нарсага қодир.