21 October 2014
16:51 -
TeliaSonera раҳабарлари нега Тошкентга серқатнов бўлиб қолди?
Ҳозир ҳамма биладики, Швециянинг Telia и Финляндиянинг Sonera компаниялари 2002 йилда қўшилиши натижасида пайдо бўлган TeliaSonera компанияси Ислом Каримнинг Фуҳуша лақаби билан танилган қизи Гулнорага 300 млн доллардан кўпроқ пора бериб, тўла номи "Мобиль ТелеСистемалар" бўлган Россия компаниясининг Ўзбекистондаги бўлими "МТС-Ўзбекистон"ни осонликча ва арзон нархда ўзига ўтказиб олганди. TeliaSonera ўзига ўтган "МТС-Ўзбекистон"нинг номини Ucell деб ўзгартирган бўлса ҳам, у ўз фаолиятини "COSCOM" бренди остида олиб боришни давом эттирмоқда.
Аввалги хабарларимизда маълумки, шу йил сентябрь ойининг бошида Ucell раҳбари бўлган турк аслли Усмон Туроннинг ўрнини Тону Грюнберг эгаллади, яна бир неча кундан кейин ТeliaSonera компаниясининг вице-президенти Эрик Халберг Тошкентга келиб кетди.
Энди Тошкентга яқинда TeliaSonera компаниясининг технологиялар бўйича катта вице-президенти этиб тайинланган Сверкер Ханнервол келибди. У ва Тону Грюнберг ўтказган матбуот конференцияси умумий гаплардан иборат бўлгани учун, бундай матбуот конференция ўтказишдан ягона мақсад – TeliaSonera раҳбарлари Тошкентга серқатнов бўлиб қолганини кўрсатиш бўлган.
Ҳозир ҳеч қандай шубҳа йўқки, "МТС-Ўзбекистон"нинг пора эвазига TeliaSonera қўлига ўтиши катта тўпалонга айланиши сабабли, Россининг босими остида Ислом Карим ўз қизи атрофидаги бандитлар гуруҳини қамоққа отди, қизини эса ўй қамоғига ташлади, русларнинг "Мобиль ТелеСистемалар" (МТС) компаниясига Ўзбекистонда фаолиятини тиклашга рухсат берилди.
"Мобиль ТелеСистемалар"нинг эгаси, россиялик миллардер Владимир Евтушенковнинг боши дардда эканлиги, қандайдир коррупцион ишлар бўйича уй қамоғига солингани ҳам Фуҳушани қутқаролмааса керак. Чунки, Россия МТСнинг Ўзбекистонан ҳайдалишини Евтушенковнинг эмас, ўзининг обрўсига тегишли иш деб ҳисобламоқда. Кремлнинг вассали бўлган Ислом Карим буни яхши тушунади ва бу масалада қизидан ҳам воз кечишга тайёр.
Бундай вазиятда, кун тартибига TeliaSonera қўлидаги Ucell ширкатини МТСга қайтариш масаласи чиқаётган бўлиши эътимолдан узоқ эмас. TeliaSonera арҳбарлари шунинг учун Ўзбекистонга серқатнов бўлиб қолишди. Аслида, улар бундай катта порахўрлик жанжали ўртга чиққанидан кейин, бу жанжалнинг иштирокчиси сифатида, Ўзбекистондан ўз хоҳишлари билан жўнаб қолганлари яхши. Бунинг устига, бу жанжаллардан кейин Ўзбекистонда мобиль алоқа сифати кескин тушиб кетганини ҳам эсдан чиқармаслик лозим.