21 October 2014
07:41 -
Тоғларда қор кўчганда ҳар нарса бўлиши мумкин, ҳатто меҳмонхоналар ағдарилиши
Тоғларда қор кўчаганда қандай даҳшатли воқеалар бўлиши мумкинлигини ҳозир ҳамма билади. Қуруқ гаплардан эмас, замонавий техник имкониятлар ёрдамида олинган фоторасмлар, видеолардан билади.
Словакиянинг Татра тоғларида олинган расмга қаранг. Нима бало, кўп қаватли уй ағдарилганми? Даҳшат!?
Йўқ, ағдарилмаган. Бу – тоғда дам олишга келганлар учун атайлаб ағдарилган бинодек қурилган меҳмонхона. Унинг ичи замонавий кўп юлдузли меҳмонхонадек жиҳозланган. Аммо, ташқариси ҳам замонавий талабларга жавоб беришини тан олиш керак. Чунки, ўзбеклар “тўқликка шўхлик” деганларидек, тўқ дунё, тўғрироғи, Ғарб дунёси шунақа шўхликлар қилади. Меҳмонхоналарни ағдарилган, ҳатто тўнтарилган бинодек қуриш модага кирса, кейин одамлар уйларини ҳам шунақа қилишга бошлашмайдими?
Бошлашади, чунки, тўқликка шўхлик бор. Бу касалликдан ҳеч ким қочиб қутилолмайди.