21 October 2014
17:39 -
Парижда опера театридан юзи ўралган мусулмон аёлни ҳайдаб чиқаришибди, Эронда эса юзи очиқларга кислота сепишмоқда
Нью-Йорк Таймс газетасининг кечаги сонида эълон қилинган мақолада айтилишича, бу воқеа шу йилнинг 3 октябрь куни бўлган.
Париждаги Миллий Опера театрида (Бастиялия театри ҳам дейишади) Вердининг машҳур “Травиата” операси ўйналаётган пайтда, олдинги қаторлардан бирида юзи тўла ўралган аёлни кўрган артистлар аёл юзидаги ниқобини очмаса, ўйинимизни тўхтатамиз деб ультиматум қўйишибди.
Театрнинг директор ўринбосари Jean-Philippe Thiellay аёлнинг олига келиб, Францияда бундай кўринишда жамоат жойларида бўлиш тақиқлангани эслатиб, ёки юзини очиши ёки бу ерни тарк этиши лозимлигини айтгач, унинг ёнида ўтирган эри “кетамиз” дебди ва улар театрни тарк этишибди.
Маълум бўлишича, бу эр-хотин Форс кўрфазидаги давлатлардан биридан экан. Бу воқеа кенг жамоатчиликка маълум бўлгач, Францияда Исломофобияга қаршилар Жамиятининг матбуот котиби Бастилия театрининг маъмурияти қонунларни бузганини, театрдаги аёлни фақат полиция ходимигина огоҳлантиришга ҳақли эканлигини айтибди.
Эрондан эса, тамомийла бошқача хабарлар келмоқда. Сўнгги ойларда мамлакатнинг бир неча шаҳарларида ўнлаб бир хил воқеалар юз берган. Ҳижобга ўралган бўлса ҳам, сочи кўриниб турган аёлларнинг юзига кислота сепиб кетишибди. Улар докторларга мурожаат қилишибди, баъзиларида кўз жароҳатлари бор.
Эрон расмийлари бундай ҳужумларни қоралаб, агар аёллар шариат қонунларига мос келмайдиган шаклда кийинган бўлсалар, уларни истаган одам эмас, шариат судигина жазолаши кераклигини урғулашибди.
Бир неча йил аввал “Ҳаракат” мухбири бир Туркиялик туркнинг қуйидаги сўзларини келтирганди: “Инсоният Марсга учишга тайёрланмоқда, биз эса ҳалигача ҳижоб билан оворамиз.”
Ҳа, айнан шундай, мусулмонлар ҳалигача ҳижоб каби масалалар билан овора. Айнан шу сабабли, Ислом дунёси қолоқликдан чиқолмаябди ва чиқолмайди.