20 October 2014
22:51 -
Ўзбекларни мағрурлантирадиган яна бир нарса чиқибди – 350 килограмли лағмон
Мамлакатимизнинг ҳамма қўғирчоқ ахборот агентликлари бугун қуйидаги оламшумул янгиликни тарқатишмоқда.
Минск шаҳридаги “Манты-Понты” ресторанида машҳур ўзбек ошпази Ҳаким Ғаниев умумий оғирлиги 351,1 кг бўлган лағмон тайёрлабди. “Интеррекорд” халқаро агентлигининг экспертлари бу рекордани рўйхатга олишибди, тез овқат ейиш мусобақасининг иштирокчилари эса, лағмонни еб битиришибди. Бу лағмонни тайёрлаш учун 150 килодан кўпроқ гўшт кетибди.
15 октябрдаги хабарларимиздан бирида Сурхандарё вилоятида оғирлиги ярим кило, аниқроғи, 502 грамм бўлган олма етиштирилганини билдирар экан, қуйидагича таҳлил берган эдик:
“Ўзбекистон ва ўзбек халқи қандай ғариб аҳволда эканини ўзбекларнинг ўзидан бошқа ҳамма билади.
Масалан, Ўзбекистонда Ялпи Ички Маҳсулот (ЯИМ) эндигина 50 млд доллардан ошган бўлса, аҳолиси биздан сал кам 2 баравар кам бўлган қўшни Қозоғистонда 250 млрд атрфида. Яъни киши бошига ЯИМ бўйича қозоқлардан 8-10 баравар орқадамиз. Аҳолининг ўртача ойлигида ҳам фарқимиз шундай.
Бошқа мисол ҳам келтириш мумкин. Яқинда Жанубий Кореяда ўтказилган Осиё Ўйинларида бизнинг спортчилар 9 та олтин медаль олдилар, Қозоғистон термаси 28 та.
Аммо ҳозир ўзбеклар мағрурланадиган хабар пайдо бўлди. Қозоқ хабар агентликлари хавас билан хабар қилишича, Сурхандарё вилоятида оғирлиги ярим кило, аниқроғи, 502 грамм бўлган олма етиштирилибди. Бу олманинг баландлиги 10,5 см, радиуси 38 см экан.
Президент Ислом Карим раҳнамолигида етиштирлган бу олма билан фахранишимиз, қандайдир олтин медаллар сони билан ишимиз йўқлигини очиқча гапиришимиз, қозоқлар олма етиштиролмагани учун ЯИМга ёпишиб олганларини ҳаммага тушунтиришимиз керак.Чунки, биз Ал Хоразмий авлодларимиз.”
Ҳа, Ислом Карим раҳнамолигида бизнинг ошпазлар 350 килоли лағмон тайёрлайдиган даражага чиққанлари билан ҳам мағрурланишимиз керак. Чунки, биз Ал Хоразмий авлодларимиз. Қандайдир киши бошига ЯИМ ва қандайдир олтин медаллар сони бизни қизиқтирмайди.