15 October 2014
09:54 - Маҳаллий матбуот Ислом Карим Украина Президенти Порошенкони кескин танқид қилганига урғу бермоқда

“Ҳаракат” манбаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенгти девони томонидан гўё мустақил бўлган электрон оммавий ахборот воситаларига Ислом Каримнинг Минск саммитидаги чиқиши, айниқса, унинг Украина раҳбари Пётр Порошенкони танқид қилгани ҳақидаги хабарларни чоп этиш топшириғи берилган. Шу боисдан ҳам Дарё, Анҳор, Кун номли қатор веб нашрлар Ислом Каримнинг Порошенкони танқид қилган сўзларидан иқтибос келтириб, хабар тарқатмоқда. Ҳолбуки, Украина ҳодисалари бошлаган пайтда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг “Жаҳон” ахборот агентлиги номидан Украина суверенитетини ёқловчи баёнот тарқатилганди.

Шунингдек, маҳаллий матбуот Ислом Каримнинг Россия телеканалларидаги бир ёқлама ташвиқотни ёқловчи фикрларидан ҳам иқтибос келтирмоқда: «Салкам бир йилдирки, Украинадаги қарама-қаршиликлар энг долзарб муаммолардан бири сифатида бутун дунёда, жумладан, собиқ иттифоқ ҳудудида муҳокама этиб келинмоқда. Дарвоқе, бугун энг чекка туманлар, қишлоқлар аҳолиси ҳам Украинада қандай воқеалар рўй бераётганини телевидение орқали кўриб, билиб турибди».

Умумий мазмундаги гаплари билан Ислом Карим доимгидек айёрлик қилмоқчи бўлади, яъни у бетарафдек. Аммо, Украинадаги воқеаларга муносабтида ҳам Кремлнинг вассали эканлигини яна бир кўрсатди.