15 October 2014
09:08 - Қўшкўпирда 280 та сохта иш ўринлари яратилган, бутун Ўзбекистонда-чи?
Прокуратура томонидан ўтказилган текширишларда Хоразм вилояти Қўшкўпир туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази 280 та янги иш ўринлари яратилгани ҳақида вилоятга сохта маълумот бергани фош этилибди. “Постда” газетасининг ёзишича, марказ ходимлари яратилмаган иш ўринларини сохта исми-шарифлар билан тўлдиришиб, “янги корхона ва улардаги иш ўринларини бунёд қилишган”. Прокуратура томонидан судга юборилган жиноят иши кўрилиб, айбдорлар жазога тортилибди.

Вилоятлардаги манбаларимизга кўра, бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари ходимлари сохта иш ўринлари яратишмаганида ҳам жавобгарликка тортилишарди. Чунки иш ўринлари яратиш давлат сиёсати, аммо ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ортга кетаётган мамлакатда иш ўринлари яратиш тугул мавжудларини ҳам сақлаб қолиб бўлмаяпти-да, дейди соҳа мутахассислари.

Агар биргина Қўшқўпирда 280 та иш ўрни сохта бўлса, қолган 223 туманда аҳвол қандай экан, дейди мухбиримиз ва ўзиёқ жавоб беради: Ўзбекистонда йилига сал кам бир миллион атрофида иш ўрини яратиаётгани ҳақидаги маълумотлар ҳам сохта. Аксп ҳолда миллионлаб ўзбеклар юрт ташқарисида мардиуорчилик қилмаган бўларди..