15 October 2014
10:33 - Тошкент вилоятида прокурорлар ишдан олинди
Бу ҳақдаги хабарни “Озодлик” радиоси ўз манбаларига таяниб тарқатди. Хусусан, Тошкент вилоятининг Қибрай тумани прокурори Алишер Абдусаломов, Оҳангарон тумани прокурори Умид Муҳаммедовлар лавозимидан четлатилган. Радиога кўра, прокурорларнинг истеъфоси пахта сиёсати билан боғлиқ эмиш.

“Ҳаракат” агентлиги суриштирувларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Марказий Cайлов Комиссияси раиси Мирзоулуғбек Абдусаломовнинг ўғли бўлган Алишер Абдусаломов Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига ишга ўтказилган. Оҳангарон прокурорининг истеъфоси сабаблари эса аниқ эмас.