15 October 2014
08:41 - Ниҳоят ўзбеклар мағрурланадиган нарса чиқди – ярим килоли олма

Ўзбекистон ва ўзбек халқи қандай ғариб аҳволда эканини ўзбекларнинг ўзидан бошқа ҳамма билади.

Масалан, Ўзбекистонда Ялпи Ички Маҳсулот (ЯИМ) эндигина 50 млд доллардан ошган бўлса, аҳолиси биздан сал кам 2 баравар кам бўлган қўшни Қозоғистонда 250 млрд атрфида. Яъни киши бошига ЯИМ бўйича қозоқлардан 8-10 баравар орқадамиз. Аҳолининг ўртача ойлигида ҳам фарқимиз шундай.

Бошқа мисол ҳам келтириш мумкин. Яқинда Жанубий Кореяда ўтказилган Осиё Ўйинларида бизнинг спортчилар 9 та олтин медаль олдилар, Қозоғистон термаси 28 та.

Аммо ҳозир ўзбеклар мағрурланадиган хабар пайдо бўлди. Қозоқ хабар агентликлари хавас билан хабар қилишича, Сурхандарё вилоятида оғирлиги ярим кило, аниқроғи, 502 грамм бўлган олма етиштирилибди. Бу олманинг баландлиги 10,5 см, радиуси 38 см экан.

Тўғри япониялик Чисато Ивасаки 2005 йили етиштирган ва Гиннес рекордлар китобига кирган 1,85 килоли олмага нисбатан ҳали орқадамиз, аммо, муҳим бўлгани - қозоқларни ҳайрон қолдирдик.

Президент Ислом Карим раҳнамолигида етиштирлган бу олма билан фахранишимиз, қандайдир олтин медаллар сони билан ишимиз йўқлигини очиқча гапиришимиз, қозоқлар олма етиштиролмагани учун ЯИМга ёпишиб олганларини ҳаммага тушунтиришимиз керак.Чунки, биз Ал Хоразмий авлодларимиз.