14 October 2014
22:14 - Қамашида ота қотили 16 йилга кесилди
Турли сайтларда гайка бурагич асбоб билан уриб ўлдирилган Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманидаги Бадахшон қишлоғи фуқароси, педагог Рустам Шоимовнинг фожиали ўлими ҳақида ёзилмоқда. Ичкиликка берилиб кетган 30 яшар ўғил Бобомурод Шоимов ўз отасининг қотилига айбаниб, суд томонидан 16 йилга озодликдан маҳрум қилинибди. Турли эмоция ва сайқал билан ёзилаётган хабарларда жиноятни аввал она Бибисора Поёнова ўз бўйнига олгани ва ўғлини қутқармоқяи бўлгани айтилади.

Аммо шонли мамлакатимизнинг қилни қирқ ёрувчи терговчилари ҳақиқатни аниқлаб, ҳақиқий қотилни топишибди. Воқеа шу йилнинг январида бўлган, афтидан энди суд ҳукми чиқиб, падаркуш қамоққа кетган. Ахборот воситаларимизнинг тезкорлигини қаранг!