![](/photo/Shahidulloh-Shahid.jpg_thumbnai_full.jpg)
Туркиядаги “Миллиёт” газетасининг хабарида айтилишича, Покистондаги Толибоннинг матбуот котиби Шаҳидуллоҳ Шаҳид (расмда) ёзма баёнот тарқатиб, ўзи ва ташкилотнинг 5 лидери ИШИД ҳамда унинг раҳбари Абубакир ел-Боғдодийни тан олишларини эълон қилибди. Очиқча айтилмаса ҳам, бу тан олиш – феълан ИШИДга киришга ўхшамоқда.
Қуръондан оятлар ҳам келтирилган баёнотда Пешавор шаҳри ва яна бир қатор Толибон назорати остидаги ҳудудлар ҳам ИШИДга боғлангани айтилган. Яъни, бу ҳудудлар ҳали яратилмаган Халифаликнинг қисми бўлмоқда.
Хабардан маълум бўлшича, Покистондаги Толибоннинг раҳбари, яъни бош лидери Мулла Файзуллоҳ ИШИДни қўллавб қувватлашини аввалроқ билдирган бўлса ҳам, Абубакир ел-Боғдодийни тан олишини айтмаган экан.
Мухолифатчиликка даъво қиладиган ўзбекларнинг турли гуруҳлари - асли йўқ, қоғоздагина бор бўлган ташкилотлар тузиб юришни одат қилиб олишгани ҳаммага маълум. Масалан, ўзини “Бирдамлик” ҳаракати ва Ўзбекистон халқ ҳаракати деб аталган бир неча кишилик тўгаракчалар. Улар Толибондан ўрнак олиб, ИШИДни тан олишлари ва ўз назоратлари остидаги уйлари Халифалик таркибига кирганини эълон қилсалар – масхарабозликларини мантиқан тўғри йўналишда давом эттирган бўлардилар.