14 October 2014
00:26 - Тошкентда биргина бозорнинг электр энергиясидан 0,6 миллиард сўм қарзи борлиги маълум бўлди
“Ўзбекэнерго” давлат акциядорлик компанияси тизимидаги ташкилотлар томонидан ўтказилган тадбирлар давомида пойтахтдаги “Авиасозлар” бозорининг электр энегриядан 615 137 995 сўм (қарийб чорак миллон доллар) қарзи борлиги маълум бўлди. Шу боисдан бозор ва бозор атрофига бирлашган линияларда тез-тез электр энегрияси таъминоти узиб қўйилмоқда.

Табиий, бозор қарзини тўлаши керак. Мазкур дебиторлик қарзини ундириш мақсадида Тошкент шаҳар электр тармоқлари идораси Тошкент шаҳар Хўжалик судига даъво аризаси киритгани мутлақо тўғри. Аммо, бундай катта қарз бир неча кунда тўпланмагани ўз-ўзидан маълум. Шу пайтгача давлатнинг тегишли идоралари нега бу масала билан шуғулланмадилар?

Мўмайгина маблағлар айланадиган бошқа йирик бозорларда ҳам аҳвол деярли шундай бўлса керак, дейди мухиримиз. Аммо “Ўзбекэнерго” бу масалага тўхталмаган. Нимага?