13 October 2014
22:14 - АҚШ ҳарбий кемаси Қора денгизга кирди, авжига чиқаётган совуқ уруш G20 саммитида ҳам давом этади
11 октябрь куни АҚШ олтинчи флоти байроқдори бўлмиш USS Mount Whitney ҳарбий кемаси Босфор бўғозидан ўтиб, Қора денгиз акваториясига кирди. АҚШнинг НАТОдаги ваколатхонасига кўра, кемага қандай ҳарбий топшириқлар берилганини маълум эмас. Аммо тушуниш керакки, мазкур ҳаракат Россиянинг ҳарбий таҳдидларига жавобан амалга оширилмоқда. Сўнгги марта 2008 йилги Россия-Грузия можаролари даврида Грузиянинг Поти портига келган кема муқаррар уруш хавфини англатади. Боз устига, Ғарбда уруш олови аллақачон ёқилгани борасида очиқ гапиришмоқда, дейди мухбиримиз.

Бундан ташқари, Россия президенти Владимир Путинннинг ноябрь ойида Австралиянинг Брисбен шаҳрида ўтказиладиган G20 (Катта йигирмалик) саммитида иштирок этиши бугун маълум бўлди. Путиннинг саммитдаги иштироки ҳақидаги қарор G20 мамлакатлари вакиллари ўртасидаги консенсус асосида қабул қилинган. Шунингдек, ташкилотчилар Путинни Брисбенда узоқ суҳбатлар кутаётганини таъкидлаб, Украинадаги агрессияларга ишорат қилибдилар. Демак, совуқ уруш Брисбенда ҳам давом этади.