13 October 2014
21:43 - Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил Германияга сафар қилади

Шу йилнинг 14-15 октябрь кунлари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Германияга сафар қилади. Икки тарафлама сиёсий маслаҳатлашувларга йўл олаётган вазир мазкур мамлакатнинг федерал Ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг Германияга сафари икки мамлакат алоқаларининг истиқболли жиҳатларини яна бир карра юори поғоналарга кўтаради, бундай эзгу амалларни раҳнамоимиз Ислом Каримов бошлаб берган ва унинг 1993, 1995 ва 2001 йиллардаги Германияга сафарлари икки мамлакатни яқинлаштирган, деб ёзишмоқда маҳаллий журналистлар.

Аммо, бу яқинлашишдан нима фойда кўрмоқдамиз? Германия иқтисодимизни юксалтириш, демократияни ривожлантириш ва инсон ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларида ёрдам бермоқдами? Йўқ. Иқтисоднинг асосий кўрсатгичи бўлмиш Киши бошига Ялпи Ички Маҳмулот ҳажми бўйича 2005 йилда қозоқлардан 5,5 баравар орқада эдик, ҳозир 8 баравар орқадамиз. Ўзбекистон жаҳоннинг энг ёмон 10 та диктатор режими рўйхатида.

Ким билади, Абдулазиз Комил Германияда нима иш қилиб келади?