Бугун Ўзбекистон Адлия вазирлиги мамлакатда ноҳукумат-нотижорат ташкилотларнинг умумий сони 8,1 мингдан ошгани ҳақида маълумотни очиқлади. Вазирликка кўра, бу ташкилотларнинг 1800 дан ортиғи тадбиркорлик субеъктларини қўллаб-қувватловчи, 640 таси ёшларни қўллаб-қувватлаш жамиятлари, 570 тси эса демократик институтлар бўлиб, қолганлари фуқароларга хизмат кўрсатиш, хотин-қизлар ташкилотлари ва ҳоказодир. Улар ҳукумат қаноти остида бир тан-у бир жон бўлиб, мамлакт фаровонлиги учун хизмат қилмоқда эмиш.
Аҳолиси биздан салкам 40 фоиз кам бўлган қўшни Қозоғистонда эса ноҳукумат-нотижорат ташкилотлар сони 27 мингдан ортиқроқ экан. Kazakhstan Today нашрининг маълумотларига кўра, қозоғистонлик экпертлар ҳукуматни ННТларга йўл бермаётганликда танқид қилиб келишади. Ўзбекистонлик экспертлар эса 3,5 баравар кам сонли ННТлар фаолиятига йўл бергани учун ҳукуматни олқишлашади.
Аслида, биздаги ННТларнинг сал кам ҳаммаси ҳукуматнинг қўғрчоқларидир. Уларнинг биронтаси Ўзбекистон ва Ўзбек миллатининг тақдири ва эртанги кунимиз билан қизиқмайди ҳам.