
Бугун Тошкентда бошланган Халқаро пахта ярмаркасида Ўзбекистон қимати 1 миллиард АҚШ долларидан ортиқ бўлган 600 минг тонна пахта толасини сотиш бўйича шартномалар имзолаган. Йиллик анъанавий ярмаркага 39 мамлактнинг 300 дан ошиқ ширкат вакиллари келишган. Ўзбекистонда болалар ва катталарнинг мажбурий меҳнати дастаги билан ўзбек пахтасига бойкот эълон қилган Target, Walmart, C&A, Marks&Spencer, IKEA, H&M, Tesco каби ширкатларнинг иддаолари эса, минг афсуски, инсон ҳуқуқларига тупурган мамлакатлар тужжорларига қўл келмоқда.
Давлат Статистика Қўмитаси маълумотига кўра, Ўзбекистонда йилига 1-1,2 миллион тонна пахта толаси тайёрланади ва унинг асосий қисми экспортга юборилади.
Ҳеч ким эътибор бермайдиган нарсаларга “Ҳаракат” эътибор беришини кўпчлик ўқувчиларимиз яхши билишади. Қаранг, 600 минг тола пахтани 1 миллиард АҚШ долларига сотилмоқда. Агар ҳаммасини сотсак, бутун пахтамиздан 2 млрд доллар фойда оламизми? Бу қандай аҳмоқлик. Бу пахтани текинга бериш билан тенг-ку!!
Агар бу пахта толасидан ўзимизда газлама тайёрланса, фойдамиз 10 баравар, газламадан кийим-кечак тикиб сотилса, фойдамиз 100 бараварга ортади.
Бу Ислом Карим ва уни ҳукуматининг ақли қачон киради? Ваҳолангки, “Бирлик” шундай қилиш кераклигини мустақилликдан аввал гапиришга бошлаган. Бизга биринчи навбатда автомобиль заводлари қуриш эмас, тўқимачилик саноатини ривожлантириш керак эди. Чет эл инвестицияларини 20 йил аввал айнан шу соҳага жалб қилишни бошлаш керак эди.
Қолаверса, бу соҳа аллақачон хусусийлайлаштирилиши керак эди. Ҳозир эса, гўёки хусусий фермерлар ҳам пахтани ўзлари истган жойда сотолмайдилар, Совет замонида каби давлатга топширадилар. Табиий, давлат айтган арзимаган нархга.
Хуллас, ўзбеклар тезроқ бу ҳуматдан қутилмагунча, Ўзбекистон замонавий давлат бўлолмайди.