10 October 2014
21:22 -
МДҲнинг Минскдаги саммитида Путиндан янги фикрлар чиқдими?

Минскдаги йиғилишда наркотикларга қарши кураш ва миграция бўйича ҳужжатлар қабул қилиниши, Россия Ҳарбий-фазовий мудофа қўшинларининг қўмандони Александр Головко МДҲ мудофаа вазирлари қошидаги ҳаво мудофааси Коордацион комитетига раис этиб тайинлангани, Нурсултон Назарбой Қозоғистон ўзининг МДҲда раислик қиладиган йили бу ташкилотнинг потенциалини очиб бериш учун ҳаракат қилишини айтса, Ислом Карим Украина Президенти Петр Порошенко саммитига келмаганиачинарли воқеа бўлганини гапириши – хабарда биров айтиб ўтиладиган нарсалардир.
Аммо, Россия Президенти Владимир Путиннинг айтган фикрлари кутилмаган, балки, инқилобий ўзгаришларга йўл очадиган воқеа бўлиши мумкин.
Русларнинг “Новости” агентлиги тарқатган хабарда айтилишича, Владимир Путин Молдова Президенти Николай Тимофтининг Россия билан савдо масаласида чегаралар кўплиги ҳақидаги гапларига жавобан, айнан, шундай деби:
“Биз ҳеч қачон (МДҲ давлатларининг Европа Иттифоқи билан) яқинлашишга қарши бўлмаганмиз, биз ўзимиз ҳам яқинлашишни истаймиз. Биз ўзимиз муаммо чиқараётганимиз йўқ. Муаммолар бизнинг партнёрларимиз бошқа савдо-иқтисодий бирлашмаларга қўшилаётганларида Россия ва бошқа МДҲ давлатлари олдида чиқадиган рискларни тўла, очиқчасига ва профессонал даражада муҳокама қилмаётганлари сабабли чиқмоқда.”
Агар Путиннинг бу гаплари шунчаки айтилган бўлса, уларга эътбор бермасак ҳам бўлаверарди. Аммо, Украинадек давлат билан унинг ЕИга ассоцатив аъзо бўлиш ниятини бузиш учун урушгача борган Владимир Путиннинг ақли кечикиброқ бўлса ҳам энди кираётган ёки у Ғарбнинг санкциялари натижасида чекинишга мажбур бўлаётган бўлса, буни олқишлаш керак.