10 October 2014
21:48 -
Хабарчиликда ўзбекча масхарабозлик: Миробод туман ҳокимияти коллежларни битирганларни ишга жойлаётган эмиш

Аммо, хабарда ёшларни қандай қилиб ва қаерларга ишга жойлашгани айтилмайди. Аслида, фақат бу факт эмас, хабарнинг ўзи масхарабозликдир. Нима коллеж битирган ёшлар Тошкентда иш бўлса, шуни ҳам топишолмайдими? Ўзи ҳаммаёқ ишсизликку, қаердан иш топишсиг, ҳокимлик қаердан топди?
Агар ҳокимиятдагиларда озгина бўлса ҳам ақл бўлса, улар Президент Ислом Карим ва Бош вазир Шавкат Мирзиёга мурожаат қилиб, уларнинг эътиборини Ўзбекистоннинг ботаётган иқтисодига қаратишлари, нима учун Ўзбекистон ўз иқтисодининг кучи ва аҳолининг ўртача ойлиги бўйича Қозоғистондан 8-10 баравар орқада эканлиги ва нима учун миллионлаб ўзбеклар чет элларда ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимояланмаган ҳолда мардикорлик қилишга мажбур бўлаётганларини сўрашлари керак эди.
Қолаверса, сўраш билан чекланмасдан, иқтисодни юксалтириш, янги иш жойлари яратиш масаласида инқилобий ишлар қилишни талаб қилишлари ҳам керак.
Балки, Миробод туман ҳокимиятидагилар бизнинг хабарни ўқигандан кейин бир нарсалар қилиш лозимлигини ўйлаб қолишар. Уларни олдиндан огоҳлантирмоқчимиз. Ислом Карим ёки Шавкат Мирзий улар билан алоқага чиқиб, “Қани сизлар қандай йўл таклиф қиласизлар” деб сўраб қолса, жавобингиз шундай бўлсин: Буни “Бирлик” Партиясидан сўранг.