07 October 2014
23:11 -
Бухорода жиҳодчиларнинг Москва тармоғи фаолига ҳукм ўқилади
Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти судининг судья Бобур Умаров раислигидаги маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 244-моддаси 1 ва 2-қисмлари билан айбланаётган шофирконлик Жондулло Шаймановга оид жиноят ишини кўриб чиқмоқда. Судьянинг таъкидлашича, Шайманов Россиянинг Москва остонаси вилоятидаги жиҳодчилар гуруҳи фаолиятинини вилоятда тарғиб қилиш, уларнинг диний экстремистик ва фундаменталистик материалларини тарқатиш билан шуғулланишда айбланмоқда. Жиноят ишида унинг мазкур жиноятларни содир этганлигига доир аудио, видео ва тарқатма материаллар мавжуд.
Агар Шаймановга қўйилаётган айбловлар тасдиқланса (Ўзбекистон судлари шуғулланяптими, демак, сўзсиз тасдиқланади!) у 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши ва йирик миқдорда жаримага тортилиши мумкин.
Агар Шаймановга қўйилаётган айбловлар тасдиқланса (Ўзбекистон судлари шуғулланяптими, демак, сўзсиз тасдиқланади!) у 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши ва йирик миқдорда жаримага тортилиши мумкин.