07 October 2014
22:28 -
Ислом Карим Андижон вилоятига сафар қилди

Ислом Карим фермерлар билан учрашибди, вилоят фаоллари билан суҳбатлашибди. Анъанавий узоқ ваъзхонлик пайтида бири боғдан, бири тоғдан келувчи фикрларини баён этибди. Табиий, у Ўзбекистонннинг иқтисоди ўлаётгани, бизда ўртача ойлик қозоқлардан 8-10 баравар кам эканлиги, бу вазиятдан чиқиш учун нима қилиш кераклигини гапирмаган, чунки, нима қилишни ҳам, нима гапиришни ҳам билмайди.
Аммо, хабарларга кўра, у давлат маслаҳатчилари томонидан ярим йил давомида намунавий жойга айлантирилган Отабек Қобулов исмли андижонликнинг хонадонида ҳам бўлишдан, кейин Андижонннинг марказий Истиқлол кўчаси ва бу ердаги иншоотлар билан танишишдан, унинг келишини кутиб пахтаси ҳеч терилмаган пахтазорга боришдек масхарабозликдан қочмабди.