07 October 2014
21:14 - Фарғонадаги пахта фронтида яна бир қиз, Сирдарёдагисида эса бир йигит нобуд бўлди

“Озодлик” радиосининг Фарғонадаги манбаларига таяниб хабар беришича, 3 октябрь куни Фарғона Политехника институтининг 2-курс талабаси Шаҳноза Мирзажонова Риштон туманида пахта тераётганда оламдан ўтди. Шаҳноза пахта пайкалида касалланган ва уйига келиб, бир кун ўтгач вафот этган. 23 яшар Шаҳноза Мирзажонова Фарғона Политехника институтининг Қурилиш факултетида Муҳандислик-коммуникациялар қурилиши ва монтажи мутахасислиги бўйича 2-босқичда таҳсил олаётганди, дейилади хабарда.

Шунингдек, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Сирдарё вилоятининг Оқ олтин туманида Гулистон Университети талабаси Шамсиддион Бобосаидовнинг аянчли ўлими тафсилотлари борасида релиз тарқатди. Релиз тафсилотлари кейинги хабарларимизда.