07 October 2014
20:24 - Ислом Карим хатто хаёл қилолмайилиган воқеа: Нурсултон Назарбой Халқаро Маслаҳат Кенгашида Қозоғистонни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилибди
Қаранг, Нурсултон Назарбой шунақа Кенгаш ҳам тузишга улгурган экан. Унинг аъзолари ичида Австриянинг собиқ Бош вазири Альфред Гузенбауэр, Польшанинг собиқ Президенти Александр Квасьневский ва Италиянинг собиқ Бош вазири, кейинчалик Еврокомиссиянинг ҳам раҳбари бўлган (феълан ЕИнинг Бош вазири) Романо Проди бор.

Йиғилишда Қозоғистоннинг ривожланиши йўлидаги асосий масалалар ва актуал халқаро муаммолар муҳокама қилинди, дейилар Казинформ агентлиги тарқатган хабарда.

Балки, дейди мухбиримиз, “Ислом Карим бундай воқеаларни ҳаёл ҳам қилолмайди” деб янглишаётгандирмиз. У ҳамма нарсани халқаро маслаҳатчиларсиз ҳам қилишга қурби етадиган сиёсатчи ва иқтисодчидир. Чунки, унинг вазифаси жуда осон – Ўзбекистонни ривожлантириш эмас, уни давлат сифатида йўқ қилиш, ўзбекларни қозоқларга мардикорлик қиладиган подага айлантириш. Ўзбеклар бунга қаршилик кўрсатиш ниятида ҳам эмас, шундай экан, маслаҳатчиларнинг нима кераги бор?