
19 сентябрдан 4 октябргача Жанубий Кореяда бўиб ўтган ўйинларда Ўзбекистондан 290 спортчи қатнашди. Аҳолиси биздан 4 баравар кам бўлган Тожикистондан 91 спортчи, аҳолиси биздан 2 баравар кам бўлган Қозоғистондан 414 спортчи қатнашган. Бу рақамларнинг ўзиёқ кўрсатиб турибдики, мақтанадиган жойимиз аввалданоқ бўлмаган.
Хўш, ўйинларнинг натижаси қандай бўлди? Ҳаммаси бўлиб 342, жумладан, 151 олтин медаль олган Хитойни қўйиб турайликда, ўзимизни бор-йўғи икки қўшнимиз билан солиштирайлик. Қуйидаги жадвалда биринчи устунда олтин медаллар сони, иккинчи ва учинчи устунларда кумуш ва броза медаллар сони, охирги устунда умумий медаллар сони берилган (рақамлар Олимпиада ўйинларининг расмий сайтидан олинган).
Қозоғистон......28.....23.....33.....87
Эрон.................21.....18.....18.....57
Ўзбекистон.......9.....14.....21.....44
Аҳволимиз қанчалик ғариблигини гапириб ўтиришга ҳам ҳожат йўқ.