05 October 2014
19:25 - Нурсултон Назарбой 10 октябрда Минскга боришидан тушуниш мумкинки, Ислом Карим ҳам ўша ерда бўлади
Қозоқларнинг Казинформ агентлиги Президент қароргоҳининг матбуот хизматига асосланиб, Нурсултон Назарбойнинг яқин кунларидаги иш графигини эълон қилди. Унга кўра, масалан, 8-9 октябрь кунлари Нурсултон Назарбой расмий ташриф билан Бельгияда бўлади ва бу давлат ҳамда Европа Иттифоқи раҳбарлари билан учрашувлар ўтказади.

У 10 октябрь куни Минскка келиб, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига кирувчи давлатлар раҳбарларининг навбатдаги йиғилишида, Евросий Иқтисодий Ҳамдўстлиги ҳамда Евросиё Иқтисодий Кенгаши ташкилотларининг давлат раҳбарлари даражасидаги учрашувларида қатнашади.

Ўзбекистон МДҲ аъзоси, демак, Ислом Карим ҳам 10 июнда Минскда бўлади. Яхшиямки, МДҲ ва ШҲТ каби ташкилотлар бор, Ўзбекистон Президенти уларнинг саммитларига бориб туради, акс ҳолда, у Оқсаройдаги инидан чиқмасдан яккамохов бўлиб умрини ўтказган бўларди.